Хитой → Ўзбекистон · йиғма юк, авиа, темир йўл

Хитойдан Тошкентга карго. Ҳар кило, ҳар кун — ҳисобда.

Иву омборидан Хоргос орқали Тошкентгача: йиғма юк тахминан 15–25 кун, авиа 5–10 кун. Хитойда учта қабул манзили — Иву, Гуанчжоу ва Қашқар. Қабул ва текширув, фото-ҳисобот, Тошкентда божхона расмийлаштируви — битта шартнома, битта менежер. 2018-йилдан бери Хитой билан ишлаймиз.

+998 95 018 33 33 Ду–Ша 9:00–19:00

  1. Иву 义乌
  2. Сиан
  3. Ланчжоу
  4. Урумчи
  5. Хоргос божхона
  6. Олмаота
  7. Шимкент
  8. Тошкент 41.32° N 69.25° E

5 000+km 15–25кун

  • 15–25кун

    Йиғма юк (авто), Хитой омборидан жўнатилгач, тахминан

  • 5–10кун

    Авиа карго, тахминан

  • 3

    Қабул манзили Хитойда, 1 офис Тошкентда · ҳар қабулда фото-ҳисобот

  • 2018-йилдан

    Шу йилдан бери Хитой билан ишлаймиз · менежерлар ўзбек, рус, хитой тилида

Иву · 义乌 Сиан Ланчжоу Урумчи Хоргос · божхона Олмаота Шимкент Тошкент Гуанчжоу муқобил йўл

Йўл

Хитойдан эшигингизгача.

Ҳар босқич — кўз ўнгингизда.

  1. 01

    Иву омбори

    Ҳар бир жойни тортамиз, ўлчаймиз, рақамлаймиз. Фото-ҳисобот Telegram-га келади.

    Қабул · ўлчов · фото-ҳисобот

  2. 02

    Юклаш

    Юкингиз фура ёки контейнерда жой олади. Бутун контейнер шарт эмас — фақат ўз жойингиз учун тўлайсиз.

    Жой рақами · юклаш санаси

  3. 03

    Йўлда

    Урумчи орқали Хоргосгача, сўнг Қозоғистон бўйлаб. Йўналишни сиз танлайсиз.

    5 000+км

    Иву → Тошкент, Хоргос орқали · авто, тахминан 15–25 кун

  4. 04

    Хоргос. Чегара ва божхона

    Инвойс, қадоқлаш рўйхати ва ТН ВЭД коди олдиндан тайёр. Божхона расмийлаштируви — бизнинг зиммамизда.

    Декларация · бож ва ҚҚС ҳисоби · ГТД

  5. 05

    Тошкент омбори

    Юк омборга тушди — менежер хабар беради. Ўзингиз олиб кетасиз ёки вилоятга жўнатамиз.

    Тошкент · олиб кетиш ёки вилоятга жўнатиш

Муддатлар тахминий, юк Иву омборидан жўнатилгандан кейин ҳисобланади. Хитойдаги қабул манзиллари: Иву, Гуанчжоу ва Қашқар. Янгиланган: 2026-йил 8-сентябрь.

02 — Хизматлар

Асосий ишимиз — Хитойдан йиғма юк.

Ойига 10+ фура Хитойдан Тошкентга. Қолган ҳамма иш шу юкнинг атрофида: товар топиш, харид, божхона.

Асосий хизмат

Авто карго (йиғма юк)

Хитойдан Тошкентга йиғма юк — м³ ҳисобида, ставка зичликка қараб.

15–25 кун · 110 $/м³ дан

Хитойда қутилар юклагич билан фурага ортилмоқда
Батафсил

Шошилинч ёки жуда катта юк учун

Йиғма фура мос келмаса — Хитойдан Тошкентга яна иккита йўл бор.

Қайси йўналиш сизга мос?

  • 15–25кун

    Авто карго (йиғма юк)

    оғир ва ҳажмли юк

  • 5–10кун

    Авиа карго

    шошилинч, қиммат, енгил

  • 20–35кун

    Темир йўл ва контейнер

    контейнер, 20ft/40ft

Муддатлар ва нархлар тахминий, юк Хитой омборидан жўнатилгандан кейин ҳисобланади · Янгиланган: 2026-йил 8-сентябрь

Шаффофлик

Ҳар бир қутингизда ўз QR коди бор

Хитойдаги қабул пунктида юкингизни суратга оламиз, санаймиз, ўлчаймиз ва ҳар бир қутига QR код ёпиштирамиз. Ундан кейинги ҳар бир босқичда омбор ходимлари шу кодни сканерлайди — сиз эса ботда ҳар бир қутингиз қаердалигини кўрасиз. Кечаси соат учда ҳам.

Ивудаги қабул пунктида қутига GS кодли QR стикер ёпиштирилмоқда; қутида унинг ўлчами ва вазни ёзилган.
QR қути устида қолади: йўлдаги ҳар бир юклаш ва туширишда айнан шу код сканерланади.
  1. Қабулда — ҳар бир қутига QR

    Юк Хитойдаги қабул пунктига келганда уни суратга оламиз, санаймиз ва ўлчаймиз, тизимга киритамиз — сўнг ҳар бир қутига QR код ёпиштирамиз.

  2. Ҳар бир босқичда — сканерланади

    Омбор ходимлари юкни туширганда ва юклаганда QR кодни сканерлайди. Сканерлаш — бизнинг ишимиз, сиздан ҳеч нарса талаб қилинмайди.

  3. Ботда — ҳар бир қутингиз алоҳида

    Telegram ботда ўз кабинетингиз бор: ҳар бир қутингиз қайси босқичда эканини алоҳида кўрасиз. Сутканинг исталган вақтида, ҳеч кимдан сўрамасдан.

Ким билан ишлаймиз

Кимлар бизга юк топширади.

Ҳажми муҳим эмас — бир неча қутидан контейнергача. Минимал ҳисоб ҳажми 0,1 м³, юқори чегара йўқ.

  • Дўконлар ва онлайн савдо

    Сиз 1688 ёки Taobao-да танлайсиз — харид, қабул ва етказиш бизда.

  • Импортчилар

    Ҳар ой мунтазам партиялар: қабул, тортиш, ўлчаш ва божхона — битта жойда.

  • Ишлаб чиқарувчилар

    Дастгоҳ ва ишлаб чиқариш линиялари — заводини топишдан ўрнатишгача.

  • Дистрибьюторлар ва улгуржи савдо

    Катта партиялар: бутун контейнер (FCL) ёки фурадаги улуш (LCL).

Ва Хитойдан товар олиб келаётган ҳар қандай тадбиркор.

03 — Нима оласиз

Қўлингизда қоладиган нарсалар.

Ҳар босқичда сизга ҳужжат, код ёки сурат қолади. Рўйхат — вақт тартибида.

  1. Бошида

    Шартнома ва ҳисоб-фактура

    Нарх, муддат ва жавобгарлик — қоғозда. Тўлов ҳисоб-фактура бўйича, якунда — бажарилган иш далолатномаси.

  2. Шартномадан кейин

    Хитойдаги қабул манзили ва GS коди

    Менежер Хитойдаги учта қабул манзилидан қайси бирига жўнатишни айтади. Етказиб берувчингиз GS кодини (маркировкани) жўнатишдан олдин ҳар бир қутига ёзади — юкингиз бошқаники билан аралашмайди.

  3. Қабул пунктида

    Фото-ҳисобот

    Қабулда, ўлчовда ва юклашда. Вазн, ҳажм ва жой рақами сурат билан бирга Telegram-га келади.

  4. Йўлда

    Ботда ўз кабинетингиз

    Ҳар бир қутингиз ботда алоҳида кўринади: олтита босқичнинг қайси бирида экани — сутканинг исталган вақтида.

    Кузатув саҳифаси
  5. Тошкентда

    Тошкент омборида қабул ёки уйгача етказиш

    Юк келгач менежер хабар беради. Ўзингиз олиб кетасиз ёки манзилингизга, вилоятга жўнатамиз.

    Етказиш шартлари

Компания ҳақида

GSR — 2018-йилдан бери
8+йил
Жамоанинг юк ташиш соҳасидаги тажрибаси
15йил
Мижозлар
400+

Жараёндан суратлар

Ивудаги қабул пункти: GSR Logistics баннери остида поддонларга терилган юклар
Ивудаги қабул пункти. Юк шу ерда суратга олинади, саналади, ўлчанади ва ҳар бир қутига QR ёпиштирилади.
Ёғоч панжарага олинган мўрт юк поддонларда
Мўрт юк ёғоч панжарада, поддонда — йўлда эзилмаслиги учун.
Фура ичида стреч-плёнкага ўралган поддонлардаги юк
Фура ичида: юк поддонларда, стреч-плёнкага ўралган. Фошан, 2026-йил 21-сентябрь.

04 — Жараён

Беш қадам. Биринчиси — бир хабар.

Сўровдан юкни қабул қилишгача — битта менежер ва битта шартнома. Ҳар қадамда нима бўлишини олдиндан биласиз.

  1. Қадам 01

    Сўров қолдирасиз

    Telegram-да ёки телефон орқали. Юк тури, тахминий вазн ва шаҳар — бошлаш учун шу кифоя.

  2. Қадам 02

    Буюртмани муҳокама қиламиз

    Транспорт тури, ҳужжатлар, қадоқлаш ва нарх қоидаси — кг ёки м³. Саволларингизга менежер жавоб беради.

  3. Қадам 03

    Ҳужжатлар — ва иш бошланади

    Шартнома, GS код (маркировка) ва менежер айтган қабул манзили: Иву, Гуанчжоу ёки Қашқар. Етказиб берувчингиз жўнатишдан олдин кодни ҳар бир қутига ёзади.

  4. Қадам 04

    Менежер йўлда ҳамроҳ

    Юк қаердалиги ва фото-ҳисобот Telegram-га келади: қабул, юклаш, чегара, Тошкент.

  5. Қадам 05

    Юкни қабул қиласиз

    Тошкентда ўзингиз олиб кетасиз ёки вилоятингизга жўнатамиз. Ҳисоб-фактура — қўлингизда.

Битта қути — олтита босқич.

Босқични танланг: қутингизга нима бўлишини кўрасиз.

  1. Хитойда қабул

    Қутиларингиз қабул манзилига келади: тортилади, ўлчанади, суратга олинади.

    • Иву · Гуанчжоу · Қашқар
    • кг ва м³
    • фото-ҳисобот
  2. Консолидация

    Қутингиз бошқа мижозлар юки билан битта фурага жойланади.

    • бутун фура шарт эмас
    • 110 $/м³ дан
  3. Йўлда

    Фура йўлга чиқади. Турини сиз танлайсиз: авто, авиа ёки темир йўл.

    • авто 15–25 кун
    • авиа 5–10
    • темир йўл 20–35
  4. Божхона

    Икки чегара: Хоргос, кейин Яллама ёки Ғишткўприк.

    • Хоргос — Хитой/Қозоғистон
    • декларация, бож, ҚҚС
  5. Тошкентда

    Қути Тошкент омборига тушади — менежер сизга хабар беради.

    • Тошкент омбори
    • божхона расмийлаштируви бизда
  6. Етказилди

    Қутини ўзингиз оласиз ёки вилоятингизга жўнатамиз.

    • олиб кетиш
    • вилоятга жўнатиш
    • ҳисоб-фактура

Ҳар бир қутида — сизнинг GS кодингиз.

GS коди билан кузатиш

Биринчи хабар ҳеч нарсага мажбур қилмайди: юк, шаҳар ва муддатни айтасиз — нарх ва йўналишни таклиф қиламиз.

05 — Нархлар

Нарх олдиндан маълум.

  • Авто карго — м³ бўйича: зичлик (вазн ÷ ҳажм) 1 м³ нархини танлайди; 1 000 кг/м³ ва ундан зич юк кг бўйича.
  • Авиа — кг бўйича: ҳажмий вазн = узунлик × эн × баландлик (см) ÷ 5 000, ҳақиқий вазн билан солиштирилади.
  • Нархга омбор қабули, ўлчаш ва фото-ҳисобот киради; суғурта ва божхона тўловлари — алоҳида.

Масалан: 48 кг, 0,2 м³ → 240 кг/м³ → 0,2 × 180 $ = 36 $.

Барча тарифлар

Нархни ҳисобланг

Вазн ва ўлчамни киритинг — қоида, тариф ва тахминий сумма дарҳол кўринади.

Йўналиш

Ҳақиқий вазн, кг

Ҳажм

Авто карго учун мажбурий, авиа учун ихтиёрий.

Батареяли ва суюқ товарлар фақат авто билан юрилади.

Тахминий нарх

Жонли ҳисоб учун браузерда JavaScript керак. Тарифлар жадвали ва қоидалар нархлар саҳифасида — ҳисобни шу ердан қилишингиз мумкин.

Авто карго (йиғма юк)
110 $/м³ дан
Авиа карго
9 $/кг дан
Зич юк
0,55 $/кг
Тарифлар жадвалига ўтиш

Вазнни киритинг — нарх шу ерда чиқади.

Авто карго (йиғма юк)
110 $/м³ дан
Авиа карго
9 $/кг дан
Зич юк
0,55 $/кг

Тахминий нарх · Янгиланган: 2026-йил 8-сентябрь · Ҳисоб-китоб курси: 1 $ = 11 800 сўм (тахминий).

Якуний нарх Хитой омборида тортиб-ўлчангандан кейин тасдиқланади.

Барча тарифлар

06 — Кузатув

Юкингиз ҳозир қаерда?

Ботни очинг — ҳар бир қутингиз қайси босқичда эканини кўрасиз. GS коди бўйича сўровни шу ердан ҳам юборасиз.

07 — Савол-жавоб

Биринчи марта олиб келяпсизми?

Ёки юзинчи — жавоблар бир хил аниқ.

Карго нархи қандай ҳисобланади — кг ёки м³?

Авто карго (йиғма юк, карго) куб метр бўйича ҳисобланади: юкнинг зичлиги — умумий оғирлик (кг) ÷ умумий ҳажм (м³) — бир м³ нархини танлайди. 100 кг/м³ гача 110 $/м³, 150 кг/м³ гача 130 $/м³, 200 кг/м³ гача 160 $/м³, 250 кг/м³ гача 180 $/м³ — жадвал шу тартибда кўтарилиб, 701 кг/м³ дан бошлаб 320 $/м³ га етади; зичлик 1 000 кг/м³ га етса (металл, плитка каби), ҳисоб килограммга ўтади — 0,55 $/кг. Масалан, 48 кг юк 0,2 м³ жойни эгалласа, зичлик 240 кг/м³, тариф 180 $/м³, жами 36 $. Авиа карго эса килограмм бўйича: ҳақиқий ва ҳажмий вазндан (узунлик × эн × баландлик (см) ÷ 5 000) каттаси олинади, 9 $/кг дан. Минимал ҳисоб ҳажми 0,1 м³; нархлар тахминий — аниқ суммани калькуляторда ҳисобланг, менежер Telegram-да тасдиқлайди.

Хитойдан Тошкентга юк неча кунда келади?

Йиғма юк — бозорда «авто карго», «китай карго» ёки «хитой карго» деб ҳам қидирилади — тахминан 15–25 кун, авиа карго 5–10 кун, темир йўл контейнери 20–35 кун. Муддат юк Иву омборидан жўнатилгандан кейин ҳисобланади; тез партиялар 13–18 кунда келган. Хитой Янги йили (январь–февраль), «Олтин ҳафта» (октябрь боши) ва 11.11 мавсумида яна 1–2 ҳафта қўшиб ҳисобланг.

Божхонада нима бўлади ва ким тўлайди?

Тижорат юки расмий божхона расмийлаштирувидан (растаможка) ўтади: декларация (ГТД), ТН ВЭД коди бўйича бож ва 12% ҚҚС. Бож ва ҚҚС қонун бўйича тўланади — биз уни товар коди ва қиймати бўйича олдиндан ҳисоблаб берамиз, «бож йўқ» деган ваъдани бермаймиз. Расмийлаштирув шартномада келишилган тарзда ўтади: бизнинг ҳужжатларимиз билан ёки сизнинг фирмангиз номидан. Бож ставкалари ПҚ-3818 қарорига (2026-йил февралдаги ПҚ-58 таҳрири) асосан: кийим 20%, пойабзал 20% (камида 3 $/жуфт), телефон 5%, компьютер 0%, мебель 15%, ўйинчоқ 10%.

Хитой тилини билишим шартми?

Йўқ. Менежерларимиз ўзбек, рус ва хитой тилларида гаплашади; етказиб берувчи билан музокара, нарх келишуви ва даъволарни биз олиб борамиз. Сиз товар ҳаволасини (1688, Taobao, Alibaba) ёки намунанинг расмини юборасиз — қолгани бизнинг ишимиз. Хитойга бориш ҳам шарт эмас: намуна ва завод текширувини Ивудаги ходимларимиз қилади.

Етказиб берувчи алдамаслигига қандай ишонаман?

Тўловдан олдин сотувчининг бизнес лицензияси, 1688-даги рейтинги ва иш йиллари текширилади, катта буюртмадан олдин намуна олинади. Товар тўғридан-тўғри Иву омборига (склад) келади: у ерда сони ва сифати текширилиб, фото-ҳисобот юборилади — муаммо бўлса, товар Тошкентга жўнатилмасдан туриб қайтарилади ёки алмаштирилади. Завод буюртмаларида тўловни босқичма-босқич қилишни таклиф қиламиз: масалан, 30% олдиндан, 70% текширувдан кейин. 2018-йилдан бери Хитой билан ишлаймиз ва ишончсиз сотувчини олдиндан айтамиз.

Қайси товарларни олиб келиб бўлмайди?

Портловчи ва ёнувчи моддалар; ўсимлик, ҳайвон ва тез бузиладиган маҳсулотлар; пул, қимматбаҳо металл ва тошлар, заргарлик ва антиқа буюмлар; тўлов воситалари, қимматли қоғозлар ва ҳужжатлар; қонун билан тақиқланган барча нарсалар — наркотик, қурол, контрафакт. Дронлар жисмоний шахслар учун тақиқланган, рация ва радиоузатгичлар учун рухсатнома керак, дори-дармон тижорат мақсадида фақат рўйхатдан ўтган бўлса олиб келинади. Авиа орқали литий батарея, power bank, суюқлик, атир ва магнит юборилмайди — улар фақат авто ёки темир йўл билан кетади. Шубҳангиз бўлса, товар ҳаволасини юборинг — текшириб жавоб берамиз.

Барча саволлар

Нархлар тахминий · Янгиланган: 2026-йил 8-сентябрь

08 — Алоқа

Кейинги қадам — битта хабар.

Юкингиз Хитойда бўлса ҳам, ҳали топилмаган бўлса ҳам — ёзинг: юк, шаҳар ва муддатни айтасиз, биз нарх ва йўналишни таклиф қиламиз.

Офис
Тошкент, Шайхонтоҳур тумани, Алишер Навоий кўчаси, 27-уй
Харитада кўринг
Иш вақти
Ду–Ша 9:00–19:00
Телефон
+998 95 018 33 33
Telegram Қўнғироқ Нарх

Нима бўйича ёзасиз?

Хабарингиз айнан шу иш билан шуғулланадиган менежерга тушади.

Telegram тайёр хабар билан очилади — юборишни ўзингиз босасиз.